19:30 / 30.08.2024
35

Рамзан Қодиров: “Организмим ёш йигитникидек экан”

Рамзан Қодиров: “Организмим ёш йигитникидек экан”
Фото: Видеодан кадр
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров соғлиғи ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда “РБК” хабар берди.

Агар юраётган бўлсам, тирикман, демак, Оллоҳга шукур, соғлиғим жойида. Шифокорларнинг айтишича, организмим худди ёш йигитникидек экан”, дейди Қодиров.

Чеченистон раҳбари одамлар унга доимо “турли касалликларни тўқиб чиқариши”ни маълум қилди. Қодировнинг соғлиғи кескин ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишлар дастлаб 2023 йилнинг баҳорида пайдо бўлганди. Бунга унинг ўзгарган қиёфаси сабаб бўлган. Жумладан, у жуда кўп вазн олган, юзлари шишган ва носоғлом кўринишга эга бўлган.

Фото: Чеченистон раҳбари матбуот хизмати
Шундан сўнг буйрак билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги версиялар пайдо бўлган. Муаммолар заҳарланиш натижасида юзага келгани ҳақида миш-мишлар тарқалган.

Рамзан Қодиров соғлиғидаги муаммолар ҳақидаги хабарларни бир неча бор рад этиб, “соғлом ва кучга тўла” эканини билдирган. Хусусан, у ҳар уч ойда текширувлардан ўтишини айтиб, охирги текширувда “Д витамини пасайганини” айтган. Шундан сўнг Қодиров саломатлигини исботлаш учун камера олдида 30 марта “отжимания” қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров: “Организмим ёш йигитникидек экан”