22:33 / 21.09.2016
6 834

Европа Иттифоқи 2017 йилда мобиль роумингни бекор қилади

Европа Иттифоқи 2017 йилда мобиль роумингни бекор қилади

Еврокомиссияда европалик абонентлар учун роуминг учун қўшимча харажатлар бекор қилиниши маълум қилинди. Еврокомиссия вакиллари Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги мобиль алоқа роумингини бекор қилишга келишиб олдилар, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлигига асосланган ҳолда "Кун" нашри. Қарор 2017 йил июнидан кучга киради.

"Еврокомиссия 2017 йил 15 июндан роуминг учун харажатларга чек қўювчи қарорга келди. Янги ёндашув суиистеъмол қилиш ҳолатларига нисбатан операторлар учун мустаҳмкам ҳимоя механизмини таъминлайди", деб айтди рақамли иқтисодиёт ва жамият бўйича еврокомиссар Гюнтер Эттингер.

Эттингернинг айтишича, ҳужжатнинг якуний қабул қилиниши жорий йилнинг 15 декабрида юз бериши керак. Таъкидланишича, роуминг учун харажатлар Европа Иттифоқининг бошқа давлатига бормоқчи бўлган фуқаролари учун бекор қилинади. Бошқа сайёҳлар уларнинг миллий операторлари роуминг учун белгилайдиган қўшимча ҳақни тўлашда давом этаверадилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европа Иттифоқи 2017 йилда мобиль роумингни бекор қилади