18:56 / 31.08.2024
18

Ҳабиб Нурмагомедов машғулотлар вақтида жароҳат олди

Ҳабиб Нурмагомедов машғулотлар вақтида жароҳат олди
Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов машғулот пайтида жароҳат олди.

Доғистонлик спортчи Instagram саҳифасига кўзидан олган жароҳати суратини жойлаштириб, “балки қариётгандирман” деган изоҳ қолдирди. Нурмагомедов машғулотлар вақтида кичик жароҳат олган.

Фото: Instagram / Ҳабиб Нурмагомедов
Бир оз муддат аввал Ҳабиб Федерал солиқ хизматига 79,3 миллион рубль қарзини тўлагани хабар қилинганди.

Ҳабиб Нурмагомедов 2020 йилнинг 24-октябрида UFC 254 мусобақасида октагондаги охирги жангини ўтказган. Ушбу мусобақадаги жанг орқали Ҳабиб кетма-кет учинчи бор чемпионлик камарини ҳимоя қилган.

Унга Жастин Гетжи рақиблик қилганди. Нурмагомедов Гетжини буғиш усули билан муддатидан олдин мағлуб этган. Бу доғистонлик жангчининг 29-ғалабаси эди. Жангдан сўнг спортчи фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳабиб Нурмагомедов машғулотлар вақтида жароҳат олди