date
views 52

49 ёшли актриса Анжелина Жоли фахрий мукофот билан тақдирланади

49 ёшли актриса Анжелина Жоли фахрий мукофот билан тақдирланади
Анжелина Жоли 8 сентябрь куни Торонто кинофестивалида Impact Media номинациясида TIFF Tribute мукофоти билан тақдирланади, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Маълумки, Венеция кинофестивалини очиб берган 49 ёшли актриса 8 сентябрь, якшанба куни шаҳардаги Fairmont Royal York меҳмонхонасида тақдирланади. Бу унинг “Қонсиз” сўнгги режиссёрлик лойиҳасининг жаҳон премьерасига тўғри келади.

Илгари Педро Алмодовар каби режиссёрларга берилган TIFF Tribute Award in Impact Media мукофоти кинога ижтимоий таъсир кўрсатган шахсларни ҳам тақдирлайди.

Шунингдек, Эми Адамс, Кейт Бланшетт ва Девид Кроненберг ҳам TIFF-2024 маросимда тақдирланади, Сандра О эса фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 49 ёшли актриса Анжелина Жоли фахрий мукофот билан тақдирланади