23:51 / 01.09.2024
29

Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади

Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади
Фото: Видеодан кадр
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқини Мустақиллик куни билан табриклаб, мамлакат эришаётган ютуқлар ҳақида гапирди ва президентга таъриф берди. У тегишли табрик матнини ўзининг Telegram каналида эълон қилди.

"Мустақиллик куни — Ўзбекистон учун иқтисодиёт, маданият ва ижтимоий соҳани ривожлантиришда янги уфқларни очиб берган тарихий воқеа. Мамлакат халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлаш борасида салмоқли қадамлар қўйди. Ўзбекистон глобал жараёнларда фаол иштирок этиб, бошқа давлатлар билан яқин алоқаларни йўлга қўяётганини кўриб турибмиз.

Биз, Чеченистонда, қардош давлатнинг ютуқларини алоҳида қувонч билан кузатиб бормоқдамиз. Бу гўзал мамлакат билан бизни доимо самимий муносабатлар боғлаб келган. Қадимдан халқларимиз бир-бирига ўзаро ҳурмат руҳида муносабатда бўлиб келган ва биз бу билан ҳақли равишда фахрланамиз
", дейди Қодиров.

У Ўзбекистонда Чеченистон биринчи президенти Аҳмад Ҳожи Қодиров диний таълим олгани сабабли унга яқин эканини айтди.

"Азиз ОТАМ бу жойни жуда севарди. У Бухорода ўтган талабалик йилларини тез-тез эсларди, ўзбекларнинг гўзал урф-одатларини таъкидларди ва маҳаллий аҳоли ҳақида илиқ фикрлар билдирарди. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги самарали ҳамкорлик йилдан йилга мустаҳкамланиб бораётганидан жуда хурсандман. Ҳеч шубҳасиз, президент Шавкат Мирзиёев ўз мамлакати ва халқи учун кўп ишларни амалга оширмоқда.

Шавкат Миромонович нафақат кучли раҳбар, балки жуда тўғри, диндор ва олижаноб инсон ҳамдир. У билан шахсан таниш бўлганимдан мамнунман. Ишончим комилки, Ўзбекистонни олдинда янги ёрқин ютуқ ва марралар кутмоқда
", деди Қодиров.

У табрик сўнгида Ўзбекистонга тинчлик, барқарорлик ва янада мустаҳкам тараққиёт тилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклади