Фото: Россия ФВВ
Россиянинг Камчатка яриморолида 31 август куни бедарак йўқолган «Ми-8» вертолётининг қолдиқлари экипаж охирги маротаба алоқага чиққан жойдан 900 метр узоқликдан топилди.
Қайд этилишича, ҳаво кемаси денгиз сатҳидан 1556 метр баландликда жойлашган Вачкажец вулқони томон уюштирган парвозида ҳалокатга учраган.
«Витяз-Аэро» авиакомпаниясига тегишли вертолёт бортида 22 киши — уч нафар экипаж аъзоси ва 19 нафар йўловчи бўлган. «РБК» нашри манбалари йўловчилар орасида Россия футбол иттифоқининг молиявий директори Арсений Замятин ҳамда унинг рафиқаси ҳам бўлганини айтмоқда.
Вертолёт экипажи ҳаво кемаси йўқолган куни соат 07:15 да алоқага чиқиши керак эди, аммо бу содир бўлмаган.
«Ми-8Т»ни қидириш ишларига бошқа бир вертолёт жалб этилган. Шунингдек, қидирувга еттита пиёдалар гуруҳи (60 нафар мутахассис) ва 15 та техника сафарбар қилинган. Россия ФВВга кўра, вертолётни қидириш ишлари тунда ҳам давом этган ва 1 сентябр куни унинг қолдиқлари топилган.
«ТАСС»нинг тезкор хизматларга таяниб маълум қилишича, вертолёт тепаликка қулаган ва унинг бортида бўлганларнинг ҳеч бири омон қолмаган. «Ҳалокат ноқулай об-ҳаво шароитида учувчи хатоси сабаб юзага келган бўлиши мумкинлиги — асосий версия сифатида кўриб чиқилмоқда. Туманда учувчи тепаликни пайқамай, унинг ёнбағрига урилган», — дейилади ҳалокат оқибатларни бартараф этиш бўйича штаб хабарида.
Маълумотларга кўра, вертолётни Денис Блешик исмли учувчи бошқарган. Унинг собиқ ҳамкасби Алексей Астротиннинг айтишича, Денисда парвоз қилишга рухсатнома бўлган, иш тажрибаси 12 йилдан ортиқ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди