
Ален Делонга 72-Канн халқаро кинофестивалининг «Олтин палма япроғи» фахрий мукофотини топшириш жараёни.
Фото: Arthur Mola
Марҳум француз киноюлдузи Ален Делоннинг васиятномаси фарзандларига топширилди. Бу ҳақда Figaro хабар берди.
Тўрт саҳифали ҳужжат буюртма хат орқали Швейцариядан Антони, Анушка ва Ален-Фабьен Делонларга юборилган. Актёрнинг ворислари ихтиёрида васият юзасидан эътироз билдириш учун 30 кун вақт бор, деб ёзди нашр.
Аввалроқ актёрнинг тўнғич фарзанди Антони 150 млн еврога баҳоланаётган мероснинг 50 фоизи синглиси Анушкага тегишини, 25 фоиздан улуш ўғиллар ўртасида тақсимланишини маълум қилганди.
Театр ва кино актёри, режиссёр ва сценарийнавис Ален Делон 18 август куни 88 ёшида оламдан ўтганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар