date
views 66

Сенегал қирғоқларида ичида 200 нафар мигрант бўлган кема чўкиб кетди

Сенегал қирғоқларида ичида 200 нафар мигрант бўлган кема чўкиб кетди
Фото: Google Images
Европа Иттифоқига етиб олишга уринаётган тахминан 200 нафар ноқонуний мигрантни олиб кетаётган кема Сенегал қирғоқларида ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Seneweb ахборот портали хабар берди.

Йўқолганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда, уларнинг аниқ сони номаълум, дейилади нашр хабарида. Ҳозирча расмийлар тўрт кишининг ўлимини расман тасдиқлаган.

Қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Кема қирғоқдан 4 км узоқликда ағдарилиб кетган. Кемадаги мигрантларнинг аксарияти Сенегалнинг қирғоқ бўйидаги Мбур шаҳри аҳолиси бўлган. Улар Испанияга қарашли Канар оролларига йўл олишган. Кема ҳалокати сабаблари номаълум.

2024 йилнинг етти ярим ойида Ғарбий Африка давлатларидан Канар оролларига 22 мингдан ортиқ ноқонуний мигрант келган бўлса, 2023 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 9,8 минг нафарни ташкил этган.

Қамоқхоналар йўқлиги сабабли расмийлар Африкадан Канар оролларига етиб борган мигрантларнинг катта қисмини Испанияга ўтказишга мажбур.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сенегал қирғоқларида ичида 200 нафар мигрант бўлган кема чўкиб кетди