Фото: Reuters
Мисрлик таниқли арехолог ва қадимий ишлар бўйича собиқ вазир Захи Хавасс малика Нефертитининг бюстини Берлиндаги музейдан қайтариш талаби бўйича петицияни илгари сурди.
Нефертитининг оҳактошдан ишланган машҳур бюсти 1912 йилда Қоҳирадан 300 километр жанубда жойлашган Амарна масканидан немис археологи Людвиг Борхардт бошчилигидаги археологик миссия томонидан топилган. Бир йилдан кейин миссия артефактни Германияга юборган бўлиб, у Берлиндаги Янги музейнинг энг машҳур экспонатларидан бирига айланган.
Хавасс 7 сентябр куни эълон қилган петициясида бюст Мисрдан ноқонуний олиб чиқиб кетилганини таъкидлаб, унинг қайтарилишини талаб қилди.
Петиция муаллифлари Германия маданият вазири, Пруссия маданий мерос жамғармаси ва Янги музей маъмуриятини ушбу петицияни тинглашга ҳамда сўровга жавоб беришга чақирмоқда.
«Ичида Нефертитит бюсти бўлган артефактлар коллекциясини топиш бўйича олиб борилган қазилма ишлари ва уларни тақсимлаш бўйича қайд этилган ҳужжатлардан кўриш мумкинки, бюст Мисрнинг ўша вақтдаги қонунчилигига зид равишда олиб чиқиб кетилган», — дейди Хавасс.
Миср ва Германия ўнлаб йиллар давомида Нефертити бюсти устида тортишиб келади ва уни қайтариш бўйича аввалги бир неча уринишлар муваффақиятсизликка учраган. Ўтган йигирма йил ичида АҚШдан Европагача Миср ҳукумати халқаро полиция ва дипломатик идоралар ёрдамида мамлакатдан ноқонуний олибкетилган минглаб артефактларни ватанига қайтаришга эришган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди