Тўрт дақиқада 3000 йиллик олтинлар ўғирланди

Испаниянинг Виллена шаҳрида ўғрилар Бронза даврига оид машҳур «Виллена хазинаси»нинг катта қисмини атиги тўрт дақиқада ўғирлаб кетди.
Ҳодиса 27 август куни эрталаб содир бўлган. Музей сигнализацияси соат 5:20 да ишга тушган, аммо ўғрилар орадан тўрт дақиқа ўтиб бинони тарк этган. Расмийлар босқинни жуда тезкор ва профессионал тарзда амалга оширилган, деб баҳоламоқда.
«Виллена хазинаси» 1963 йилда археолог Ҳосе Мария Солер томонидан топилган бўлиб, унинг буюмлари қарийб 3000 йиллик тарихга эга. Коллекция Бронза даврига оид Европадаги энг муҳим олтин тўпламларидан бири ҳисобланади.
Айрим буюмлар олтиндан ташқари кумуш ва ноёб метеорит темиридан ҳам ясалган. Ўғирланган хазинанинг тарихий қиймати эса пул билан баҳолаб бўлмайди. Айни пайтда полиция жиноятчиларни ва йўқолган экспонатларни қидирмоқда.






























Изоҳлар 0
…