Фото: Tatyana Makeyeva/AFP
10 сентябр, сешанбага ўтар кечаси Россиянинг тўққизта минтақаси, шунингдек, Қримга учувчисиз учоқлар томонидан катта ҳужум уюштирилди. Портлашлар Белгород, Курск, Орёл, Воронеж, Тула, Калуга, Липецк, Москва вилоятлари ва Краснодар ўлкасида содир бўлган.
Хусусан, Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари унга ишониб топширилган ҳудудда 59 та «самолёт типидаги учувчисиз учиш аппарати»ни уриб туширганини ёзди. «РБК Украина» агентлиги таъкидлаганидек, ярим тундан кейин Брянск пабликларида янги ҳаво ҳужуми ҳақида хабарлар тарқала бошлади. Бундан ташқари, интернетда дрон зарбалари натижасида содир бўлган портлашлар тасвирлари эълон қилинди. Хусусан, «Роснефт» ёнилғи қуйиш шохобчаси яқинида битта УУА портлагани хабар қилинмоқда, бироқ аниқ манзил кўрсатилмаган.
ТАСС ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан Тула вилояти узра уриб туширилган учувчисиз учоқ қолдиқлари ёнилғи-энергетика иншоотига тушган. «Жабрланганлар йўқ», - деб таъкидлайди Россия давлат агентлиги Тула расмийларининг технологик жараён ва истеъмолчиларга ресурсларни етказиб бериш тўхтатилмагани ҳақидаги сўзларига таяниб.
Москва вилояти ҳам ҳужумга учради
Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв минтақа узра камида 14 та дрон уриб туширилганини ёзди. Унга кўра, Украина учувчисиз учоғининг Москва вилоятига уюштирган ҳужуми натижасида бир аёл ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳатланган. Маҳаллий пабликларда Жуковский аҳоли пункти, Люберци ва Раменское туманларида эшитилган олтита портлаш тасвирлари эълон қилинди.
Россия пойтахти мэрияси маълумотларига кўра, Раменское туманидаги турар жой биносига УУА ҳужуми сабаб ёнғин содир бўлган. Ёнғин бинонинг 11- ва 12-қаватларини қамраб олган, деди шаҳар мэри Сергей Собянин ва воқеа жойида қутқарувчилар ишлаётганини қўшимча қилди.
Москванинг барча учта аэропорти - Домодедово, Внуково ва Шереметево веб-сайтларида айтилишича, ҳужумлар пайтида ўз парвозларини бекор қилган.
Қримга ҳам дронлар учиб келган
9 сентябр куни кечки пайт Қрим яриморолидаги Октябрское қишлоғида портлашлар содир бўлгани ҳақида маълумот берилди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, у ерда жойлашган Россия ҳарбийлари Саки аэродромидан авиацияни ҳавога кўтарди.
Бундан ташқари, Россия мониторинг каналлари Тарханкут буруни йўналишида ва ундан шарқда учувчисиз учиш қурилмалари учирилиши эҳтимоли ҳақида хабар беришди.
Айни пайтда, Россия Мудофаа вазирлиги 10 сентябр куни эрталаб Россиянинг тўққиздан ортиқ вилояти – Белгород, Брянск, Воронеж, Калуга, Курск, Липетск, Москва, Орёл ва Тулада 144 та самолёт типидаги учувчисиз учиш аппарати йўқ қилингани ва тутиб олинганини билдирмоқда. Идора ўз ҳисоботида Краснодар ўлкаси ва Қримни тилга олмаган ҳамда ҳужумда Украинани айблаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди