Фото: Getty Images
Украинадаги урушдан кейин нархлар охирги 14 йилда максимумга чиқиб кетган жаҳон нефт бозори қулашни бошлади. 10 сентябр кунги савдоларда Brent маркали нефтнинг баррели учун 70 доллардан камроқ таклиф этилди, ҳатто унинг нархи 68,68 долларгача тушди — бу 2021 йил 1 декабрдан бери кузатилган энг паст кўрсаткичдир.
Бир кун ичида нефт фючерслари қарийб 4 фоизга арзонлашди, икки ҳафта ичида эса қиймати 15 фоизга тушиб кетди. Натижада нефт бозори урушдан олдинги даражага қайтди: 2021 йилда Brent маркали нефтнинг баррели 60-70 доллар оралиғида эди.
Украинага уюштирилган ҳужумнинг дастлабки ҳафтасида нефт нархи максимумга чиққанди: 2022 йил 7 март куни Brent котировкалари баррели учун 139 долларгача кўтарилган бўлиб, шундан буён унинг қиймати икки баробардан ортиққа тушиб кетди. Россиянинг Urals маркали нефти нархи эса 60 долларни ташкил этган, июл ойида у 75 доллардан сотилаётган эди.
Нефт бозори асосий импортчи — Хитой иқтисодиёти секинлашгани туфайли қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Иккинчи чоракда Хитой ЯИМ 4,7 фоизни ташкил этган, бу январ-мартдаги кўрсаткичдан паст (5,3 фоиз эди) — компартия эса йилига 5 фоизли ўсишни талаб қилади.
Хитой томонидан нефт импорти биринчи ярим йилликда 11 фоизга тушиб кетган, июл ойида эса охирги икки йилдаги энг паст кўрсаткични қайд этган — кунига 10 миллион баррел. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»