11 сентябрь куни кечқурун Душанбе марказий масжиди яқинида Тожикистон Уламолар кенгаши раҳбари муфтий Саидмукаррам Абдулқодирзодага ҳужум уюштирилди.
«Бугун соат 17:20да Душанбе шаҳар марказий масжиди ёнида бир фуқаро безорилик ниятида намоз ўқиб бўлгач, Тожикистон Республикаси Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзодани тешувчи асбоб билан урган». Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Натижада муфтий енгил тан жароҳати олиб, шифокорлар кўригидан ўтиб, уйига жўнатилган.
Ҳужумчи тезда ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Саидмукаррам Абдуқодирзода 61 ёшда, 2010 йил октабридан буён Тожикистон Уламолар кенгашига раҳбарлик қилиб келади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди