Фото: Yousef Karsh
Италияда Уинстон Черчиллнинг Оттавадаги меҳмонхонада йўқолган машҳур суратининг оригинал варианти топилди, деб хабар беради BBC.
Сурат 1941 йилда Юсуф Карш томонидан Черчиллнинг ҳарбий ҳолат вақтида Канада парламентида қилган чиқишидан кейин олинган. 11 сентябр куни Оттава полицияси портрет унинг ўғирланганидан бехабар Генуядаги коллекционердан топилган.
Расмийлар, шунингдек, Онтариода ўғирлик ва ноқонуний савдода гумонланган эркак ҳибсга олинганини эълон қилди. Исми сир тутилаётган 43 ёшли эркакка нисбатан Канадада бир нечта, хусусан, ҳужжатларни қалбакилаштириш, ўғирлик, одам савдоси ва ўзгалар мулкига зарар етказиш бўйича айблов эълон қилинган. Терговчиларнинг сўзларига кўра, у 25 апрелда ҳибсга олинган ва эртаси куни Оттава судига йўналтирилган.
Буюк Британиянинг ҳарбий ҳолат вақтидаги бош вазири Уинстон Черчиллнинг ушбу суратини туширишдан олдин Карш амалдорнинг оғзидан сигарасини тортиб олган. «Мен унга кулдонни узатдим, лекин у сигарасини ташламади… Мен кутдим, у эса чекишни давом эттирди. Шундан кейин олдинга ҳаракатланиб, ўйлаб ўтирмасдан, бироқ ҳурмат сақлаган ҳолда «Кечирасиз, жаноб», деб оғзидан сигарасини олиб қўйдим», — дея эслайди Карш.
Карш камераси олдига қайтиб келганида Черчилл шу қадар «важоҳатли кўринганки, сураткашни ютиб юборишга тайёр бўлган». Chateau Laurier меҳмонхонаси ходими ушбу сурат алмаштириб қўйилганини илк бор 2022 йил 19 августда пайқаб қолган.
Полициянинг тахминига кўра, сурат 2021 йилнинг 25 декабридан 2022 йилнинг 6 январигача бўлган давр оралиғида, ковид пандемияси билан боғлиқ қатъий чекловлар вақтида ўғирланган.
Полициянинг маълум қилишича, ушбу сурат — сиёсатчининг энг машҳур портретларидан бўлиб, Британиянинг 5 фунтли банкнотасида тасвирланган ва Лондондаги кимошди уйи орқали италиялик харидорга сотилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»