Карлсен кетма-кет икки кун Асаубаевага қарши классик партияни ўйнашдан бош тортди

1 дақиқа ўқиш5
Карлсен кетма-кет икки кун Асаубаевага қарши классик партияни ўйнашдан бош тортди

Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен Total Chess жаҳон чемпионати турнирида қозоғистонлик шахматчи Бибисора Асаубаевага қарши классик шахмат бўйича партияни кетма-кет икки кун ўйнамади. Ҳар икки ҳолатда ҳам унга техник мағлубият ёзилди. Бу ҳақда India Today хабар берди.

Будапештда классик, рапид ва блиц шахмат турларини бирлаштирган Total Chess жаҳон чемпионатининг синов турнири бўлиб ўтмоқда. Карлсен гуруҳ босқичида муваффақиятсиз иштирок этди: 10 та классик партиянинг бирортасида ғалаба қозона олмади. Натижада унинг жонли рейтинги 21,8 очкога камайиб, 2801,2 ни ташкил этди. Шу тариқа, шахматчи қарийб 17 йил ичида илк бор 2800 очколик чегарадан пастга тушиб кетиш хавфи остида қолди.

Турнирнинг плей-офф босқичида Карлсен 17–20-ўринлар учун кечаётган баҳсда Бибисора Асаубаева билан тўқнаш келди. Биринчи кун рапид ва блиц партияларидан сўнг норвегиялик шахматчи 11,5:0,5 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Шу тариқа, классик партия натижаси умумий ҳисобдаги ғолибни ўзгартира олмасди.

Карлсен шу сабабли классик партияда қатнашмади. Белгиланган кутиш вақти тугагач, унга техник мағлубият ёзилди, натижада кунлик баҳс 11,5:8,5 ҳисобида унинг фойдасига якунланди. Ушбу партия ФИДЕ рейтингига таъсир кўрсатмади.

Эртаси куни шахматчилар яна куч синашди. Рапид ва блиц баҳсларида Карлсен 10:2 ҳисобида устунликка эришди. Бу сафар ҳам у классик партияни ўйнашдан бош тортди. Асаубаевага техник ғалаба ёзилиши натижасида иккинчи кунлик баҳс 10:10 ҳисобида якунланди.

Карлсен ўз қарорини изоҳлар экан, кунлик баҳсда ғалаба олдиндан ҳал бўлганидан кейин классик партияни ўтказишнинг маъноси йўқлигини билдирган. Унинг таъкидлашича, бундай партия натижаси рейтингга ҳам таъсир қилмаслиги керак.

Шу тариқа, икки кунлик баҳслар якунида Карлсен Асаубаевадан устун келди ва турнирнинг 17-ўрни учун курашни давом эттиради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?