Фото: Видеодан кадр
Туркиянинг Эскишаҳар шаҳридаги кунгабоқар экилган далада чуқурлиги 20 метр, диаметри 5 метр бўлган ўра пайдо бўлди. Бу ҳақда Haberler хабар берди.
Мазкур ҳудудда ўралар уч марта кузатилган, лекин охиргиси маҳаллий аҳолини чўчитиб юборган. Майдон эгаси ўз участкасида янги ҳосил бўлган ўра ҳақида тегишли органларга маълум қилган. Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари суриштирув бошлаган.
Карст ўралари сувда эрийдиган тоғ жинсларида тупроқнинг ҳаракати натижасида ҳосил бўлади. Мутахассисларнинг фикрича, фермерлар кўп сув талаб қиладиган экинларни етиштириши сабабли, тупроқни ҳаддан зиёд суғормоқда.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги инспектори Эндер Муҳаммад Гумюшнинг айтишича, бу Эскишаҳардаги учинчи маълум ўрама.
“Бутун мамлакат бўйлаб 11 та провинция ва 51 та туманда сув истеъмолида чекловлар жорий этилган. Эскишаҳарнинг олтита тумани ҳам ушбу рўйхатга киритилган. Ер ости сувларидан нотўғри фойдаланилаётган ҳудудларда муаммолар пайдо бўлмоқда. Бундай ҳудудларда сув истеъмолини чеклаймиз ва режали хўжаликни қўллаб-қувватлаймиз”, дея таъкидлади у. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди