Фото: president.kg
Қирғизистон Республикаси «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилишига 11 миллиард қирғиз сўми (≈131 млн доллар) сармоя киритади. Бу ҳақда Қирғизистон Молия вазирлиги тақдим этган 2025 йилги давлат бюджети лойиҳасида белгиланган.
Ҳужжатга кўра, 2025-2027 йилларга мўлжалланган қўшма лойиҳа компаниясининг устав капиталига Қирғизистон томонининг ҳиссаси қуйидагича тақсимланади: 2025 йилда 2 миллиард 418 миллион қирғиз сўми, 2026 йилда 4 миллиард 291 миллион қирғиз сўми, ҳамда 2027 йилда - 4 миллиард 374 миллион қирғиз сўми. Умумий инвестиция ҳажми 131,39 миллион долларни ташкил этади.
2024 йил 6 июн куни Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида темирйўл лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш бўйича келишув имзоланган ва молиялаштириш масаласи ҳал этилган эди. Жогорку Кенеш келишувни 19 июнда, президент Садир Жапаров эса 27 июнда имзолаган.
Аввалроқ, «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли қурилиши 2024 йил октябр ойида бошланиши, лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 700 миллион долларга баҳолангани ҳақида хабар берилган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди