Фото: AP
Молдова Ички ишлар вазирлигининг Ички хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш хизмати (SPIA) россияликларга ноқонуний равишда яшаш учун рухсатнома ёки мамлакат фуқаролигини олишга ёрдам берган давлат хизматчилари иштирокидаги гуруҳ аниқлангани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда 13 сентябр, жума куни идора Facebook’да маълум қилди.
Текширув шуни кўрсатдики, хизмат нархи 3 мингдан 10 минг АҚШ долларигача бўлган ва ундан Россия томонидан санкциялардан ёки ҳарбий хизматдан бўйин товламоқчи бўлганлар фойдаланган. Қонунбузарлар миграция масалалари бўйича махсус ташкил этилган консалтинг компаниялари орқали ҳаракат қилишган ва «Миграция бўйича бош инспекциянинг алоҳида ходимлари» чет элликларнинг Молдова фуқаролигини олиш ёки тиклаш, шунингдек, мамлакатда бўлиш муддатини узайтириш учун пул эвазига аризаларини маъқуллаган, дея тушунтирди SPIA.
12 сентябр куни Молдова ҳуқуқ-тартибот идоралари ана шундай учта консалтинг фирмаси офисларида, шунингдек, инспекцияда тинтув ўтказди. Натижада 90 минг доллар ва 12 минг евродан ортиқ маблағ, шунингдек, бухгалтерия-ҳуқуқий ҳужжатлар, мобил телефонлар ва бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилди. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Президент сайловлари ва Молдова евроинтеграцияси
Молдовада 20 октябр куни президентлик сайловлари ва Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича референдум бўлиб ўтади. Кузатувчиларнинг қайд этишича, бу кунги овоз бериш мамлакат келажагини белгилаб беради.
21 август куни Молдова Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодларни расман рўйхатга олишни бошлади. Шу куни Германия канцлери Олаф Шолц Кишинёвга ташриф буюрди. У Берлин Молдованинг Европа интеграциясини қўллаб-қувватлашда давом этишига ваъда берди, мамлакат президенти Майя Санду эса Германия Европа Иттифоқининг асосчиларидан бири сифатида бу жараёнда муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
Шолцнинг ташрифи чоғида Германия ва Молдова ўртасида миграция бўйича шартноманинг келажакда имзоланиши ҳақида маълум қилинди, ҳозирда унга тайёргарлик кўрилмоқда. Бу келишув Германияга Молдовадан ноқонуний муҳожирларни тезда ўз ватанига чиқариб юбориш, шунингдек, мамлакатга малакали мутахассисларни жалб қилиш имконини беради.
Молдова ва Россия дипломатларни ўзаро чиқариб юборди
1 август куни Россиянинг Молдовадаги элчихонаси ходими персона нон грата деб эълон қилингани маълум бўлди. Кишинёв россиялик дипломатнинг мамлакатда дипломатик мақомига тўғри келмайдиган фаолият билан шуғуллангани ҳақида далиллар борлигини маълум қилди. Унга «маълум вақт ичида» мамлакатни тарк этиш буюрилган. Россиянинг Молдовадаги элчиси Олег Васнецовнинг айтишича, гап ҳарбий атташе ёрдамчиси ҳақида кетмоқда.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги 6 август куни Москва бунга жавобан Молдованинг Москвадаги элчихонаси ходимини чиқариб юбораётганини маълум қилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди