Фото: Reuters
Даниялик сариёғ магнати Ларс Эмил Бруннинг 100 йил давомида сақлаб келинган тангаларининг айримлари кимошди савдолари орқали сотилди.
Stack’s Bowers кимошди уйи томонидан ташкил этилган савдолар 14 сентябр куни Копенгагенда ўтказилиб, жами 14,8 миллион евролик танга намуналари сотилган. Аукционга 20 мингта тангадан иборат коллекциядан 286 та буюм, жумладан, Дания, Норвегия ва Швеция викингларининг ноёб танга ҳамда медаллари сотувга қўйилган.
Брун ўз тўпламини йиғишни болалигидан, 1859 йилда амакиси вафот этиб, уни меросхўрлардан бири сифатида тайинлаганидан кейин бошлаган. Йигитча қарзга сарёғ сотиш бўйича бизнесини бошлайди ва охир-оқибат катта бойлик тўплашга муваффақ бўлади. Бойлиги туфайли у тангалар тўпламига қизиқиб қолади ва 1885 йилда Дания нумизматлар жамияти асосчиларидан бирига айланади.
«Коллекция кўплаб жиҳатлари билан ноёб. Масалан, унга 100 йил давомида ҳеч ким тегинмади», — дейди профессионал нумизмат Майкл Форнитц.
Даниялик сариёғ магнати Ларс Эмил Брун 1923 йилда вафот этганида ўз васиятномасида қизиқ бир бандни қолдирганди: унинг умри давомида йиғган тангалар, банкнота ва медаллар тўплами йўқолиб кетиш хавфи бўлса, Дания миллий коллекциясида сақланиши, агар барчаси яхши бўлса, орадан 100 йил ўтгач, унинг хазинаси авлодлари фойдасига сотилиши керак эди. Белгиланган 100 йиллик муддат якунланганига кейинги ой бир йил тўлиши муносабати билан Бруннинг шахсий тўплами аукционга чиқарилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди