Апти Алаудинов Фото: Alexander Reka/TASS/dpa/picture alliance
РФ қуролли кучлари бош ҳарбий-сиёсий бошқармаси бошлиғи ўринбосари, «Ахмат» махсус кучлари командири, генерал-майор Апти Алаудинов Украина қуролли кучларига ўз ихтиёри билан таслим бўлган чечен ҳарбийларининг асирликдан озод этилишига ҳисса қўшмаслигини айтди. Алаудинов ушбу эълонни видеога олиб, 15 сентябр, якшанба куни ўзининг Telegram-каналига жойлаштирди.
«Қадим замонлардан бери чеченлар асирликда бўлишни ўзлари учун энг катта шармандалик деб билишган, бу чечен учун ўз қонидан бошқа нарса билан ювиб бўлмайдиган шармандалик», - дейди Алаудинов. «Панжаларингизни кўтариб, қизлар каби таслим бўлганингиздан кейин қандай яшайсиз?» - деб қўшимча қилади у.
Алаудин асирларни ўлиш учун ҳамма нарсани қилишга чақирди. «Менимча, сиз ҳатто яшашга ҳам лойиқ эмассиз», дейди у ва бу жангчилар «муқаддас йўлни тарк этишгани»ни қўшимча қилди.
«Уларни ўзингизда қолдиришингиз мумкин»
«Ахмат» қўмондони ўзининг Telegram-каналида украиналик ҳарбийлар томонидан асирга олинган чеченларнинг қариндошлари унга яқинларини озод қилишда ёрдам сўраб мурожаат қилишаётганини айтди. Алаудинов бошқа асирларни қайтаришда ёрдамга тайёрлигини, лекин чеченлар бўйича ёрдам бермаслигини айтди.
«Мен украиналикларга юзланаман: уларни ўзингизда қолдиришингиз мумкин. Улар бизга керак эмас. Менга қўнғироқ қилишнинг ҳожати йўқ, мен сизларга алмаштирувчи эмасман», деди у.
Август ойи бошида Алаудинов Курск областидаги чегарани ҳимоя қилган чечен бўлинмалари украиналик ҳарбийлар билан шунчаки тўқнаш келмагани сабабли Украина қуролли кучлари ҳужумини қайтара олмаганини айтган эди. Украина аскарлари жангга кирмай, чеченлар таянч пунктлари ёнидан ўтиб кетишди, дея тушунтирди у.
Шу билан бирга, россиялик «ҳарбий мухбир» Юрий Котенок бутунлай бошқача хабар берди. Унинг таъкидлашича, «ахматчилар» айнан Курск областининг Украина Қуролли кучлари ҳужуми бошланган ҳудудларида жойлашган. «ВЧК-ОГПУ» Telegram-канали Қодировнинг Коренев районида жойлашган махсус бўлинмалари Украина ҳарбийларининг биринчи зарбаларидан сўнг «тарқалиб кетган», яъни қочиб кетганини ёзган.
Пригожин исёни пайтида чечен тузилмалари
Бундан олдинроқ - «Вагнер» ХҲК ва унинг раҳбари Евгений Пригожиннинг исёни пайтида - Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг шахсий гвардияси сифатида кўрилувчи Россия гвардиясининг чечен бўлинмалари фронтдан олинди ва Ростов-Донга юборилди, лекин «вагнерчилар» бу шаҳарда бўлган бутун вақт давомида чечен бўлинмалари шунчаки у ерга йўл олишда давом этишган ёки тирбандликда қолиб кетишган. Натижада, улар Ростовга етиб бориб, «Вагнер» ХҲК билан учраша олишмади.
Бунгача Алаудинов «қодировчилар» Курск областида украиналиклар томонидан асирга олинганини маълум муддат рад этган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди