Фото: Getty Images
Эрон Дональд Трамп ва унинг атрофидаги ҳужумларни кучайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Америка разведкасига таяниб, CNN хабар берди.
Маълум бўлишича, разведка яқинда бу ҳақда Трамп штаб-квартирасини хабардор қилган. Телеканал манбалари ушбу маълумотлар гольф клубига суиқасд уюштириш билан боғлиқлигини тасдиқловчи аломатлар йўқлигини қайд этган. CNN’га кўра, разведка маълумотлари “потенциал жисмоний ва кибер ҳужумлар” билан боғлиқ.
Трампга июлда уюштирилган биринчи суиқасддан кейин ҳам CNN АҚШ расмийлари Эроннинг Дональд Трампга суиқасд уюштиргани бўйича маълумот олганини айтган эди. Телеканал, шунингдек, қотил Томас Метью Крукс ва Эрон ўртасида ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаган. Теҳрон ўз навбатида айбловларни рад этган.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампнинг ҳаётига иккинчи суиқасд Флоридада унинг гольф клубида 15 сентябрь куни содир бўлди. Трамп гольф ўйнаётган клуб ёнида отишмалар содир бўлган. Трамп отишма содир бўлган жойдан бир неча юз метр нарида бўлган. Номаълум эркак девор орасидан автомат қуролини ўқталаётган вақтида Махфий хизмат ходимлари унга қарата ўқ узган. Машинада қочиб кетган гумонланувчи қўлга олинган. Гольф майдони ёнидаги бутазорда эса Калашников автоматига ўхшаш ташлаб кетилган қурол аниқланган. Президентлар ва собиқ президентларни қўриқлаш билан шуғулланадиган Махфий хизмат вакилининг айтишича, уларнинг ходими буталар орасидан чиқиб қолган қурол стволини пайқаб, ҳамкасблари билан бирга дарҳол ўт очишни бошлаган.
Шундан сўнг гувоҳ бир кишининг буталар орасидан қора Ниссанъга ўтириб, қочиб кетганини кўрган. Полиция уни қўшни Мартин округига (Трампнинг гольф клуби Палм-Бич округида жойлашган) олиб борадиган катта йўлда қўлга олган.
Расмийлар Трампга суиқасд қилишда гумон қилинаётган шахснинг кимлигини ҳозирча расман ошкор қилмаган. Аммо Америка бир қанча етакчи телекомпаниялари ва газеталари ҳуқуқ-тартибот идораларининг аноним вакилларига таяниб, бу 58 ёшли Райан Уэсли Раут эканини хабар қилган.
ОАВ хабарига кўра, махфий хизмат ходимлари Раутни гольф ўйнаётган Трампга қарата девор орасидан автомат қуролини ўқталаётганида пайқаб қолган. Гумондор тез-тез сиёсатчиларни, жумладан Трамп ва Байденни танқид қилган. Раутнинг LinkedIn’даги профилида у Шимолий Каролина қишлоқ хўжалиги ва техника фанлари университетида ўқигани, 2018 йилда Гавайига кўчиб ўтгани айтилади. У Флоридада нима қилганини полициячиларга тушунтира олмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»