12:39 / 17.09.2024
36

Лукашенко 37 нафар сиёсий маҳбусни афв этди

Лукашенко 37 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
Фото: Reuters
Беларусь раҳбари Александр Лукашенко 16 сентябрь “экстремистик характердаги жиноятлар”да айбланган 37 нафар сиёсий маҳбусни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Озод этиладиганлар орасида олти нафар аёл, шунингдек, ногиронлар ва нафақахўрлар бор, афв этилганларнинг айримлари сурункали касалликларга чалинганлар, деб хабар берди Лукашенко. Рўйхатга аниқ кимлар киритилгани маълум эмас. Уларнинг барчаси “тавба қилган ва озодликка қайтиш имкониятини беришни сўрагани” айтилмоқда.

Бу Лукашенконинг сўнгги бир неча ҳафта ичида афв этиш ҳақидаги учинчи фармонидир: 16 август куни мамлакат бўйлаб қамоқхоналарда сақланаётган 30 нафар сиёсий маҳбусни озод этишга қарор қилинган, 4 сентябрдаги фармон билан яна 30 киши афв этилган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари, Ғарб дипломатлари, шунингдек, Беларусь мухолифати бундай ҳаракатлар Лукашенко режимининг моҳиятини ўзгартирмаслигини бир неча бор таъкидлади — унинг 1400 га яқин маҳбуслари ҳали ҳам қамоқда қолмоқда.

Энг таниқли сиёсий маҳбуслар орасида Мария Колесникова бор. Унинг қариндошлари уни колонияда секин ўлимга маҳкум этилишидан хавотирда: Колесникова 175 сантиметр бўйи билан атиги 45 килограмм вазнга эга, чунки ошқозонидаги яра туфайли қамоқхона овқатини истеъмол қила олмайди.

Узоқ муддатли жазоларни ўтаётган бошқа сиёсий маҳбуслар қаторида инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва Тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби Алес Беляцкий, шунингдек, Сергей Тихановский ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко 37 нафар сиёсий маҳбусни афв этди