Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев Италиянинг Прато шаҳридаги T.I.S. – Textile Innovation Sustainability Italy компанияси директори ва ҳамтаъсисчиси Жанфранко Трупия билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида жорий йилнинг май ойида имзоланган T.I.S. компанияси, Ўзбекистон Савдо-саноат саноат палатаси ва Миландаги Италия-Ўзбекистон савдо палатаси ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида ташкил этилган тўқимачилик маҳсулотлари Савдо уйи фаолияти хусусида фикр алмашилди.
T.I.S. компанияси раҳбарининг айтишича, Савдо уйи 200 дан ортиқ доимий мижозларга эга, уларнинг асосий қисмини тикувчилик фабрикалари ташкил этилади.
Савдо уйи Италиянинг айнан Прато саноат ҳудудида очилиши бежиз эмас. Бу ерда пахта ва жун тўқимачилиги XX аср бошида ривожлана бошлаган. Бугунги кунга келиб Пратода 7 мингдан ортиқ енгил саноат корхоналари фаолият юритмоқда ва улардан 2 мингтаси бевосита тўқимачилик фаолияти билан шуғулланади. Прато дунё бозорларига калава ип, табиий тола ва жундан мато, синтетик мато, кийим-кечак, уй текстили каби маҳсулотларни етказиб беради. Йиллик экспорт ҳажми қарийб 2 миллиард еврога тенг.
Мулоқот якунида T.I.S. компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган Савдо уйи билан доимий равишда тижорий таклифлар ва буюртмалар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга келишилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди