Фото: Balkis Press/ABACA/IMAGO
Минглаб «Ҳизбуллоҳ» жангчиларида портлаган пейжерлар Венгриянинг BAC компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, дея маълум қилди Тайван компанияси.
Тайваннинг Gold Apollo компанияси Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати томонидан буюртма қилинган пейжерларни ишлаб чиқаришга алоқаси йўқлигини билдирди. Тайбэй Будапештда рўйхатдан ўтган BAC Consulting KFT компанияси билан шартнома тузганини, унга кўра BAC Тайван брендидан фойдаланиши мумкинлиги, бироқ маҳсулотни мустақил ишлаб чиқариши ҳақида аниқлик киритди.
«AR-924 пейжер модели BAC томонидан ишлаб чиқарилади ва сотилади. Биз фақат брендимиз учун товар белгисига рухсат берамиз ва бу маҳсулотни ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқаришда иштирок этмаймиз», дейилади Gold Apollo 18 сентябр, чоршанба куни эълон қилган баёнотда. Аввалроқ The New York Times минглаб «Ҳизбуллоҳ» жангчиларида портлаган пейжерлар Тайваннинг Gold Apollo компанияси томонидан ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эди.
Ливанда «Ҳизбуллоҳ» пейжер ва рациялари портлаши
Икки кун давомида бутун Ливан бўйлаб «Ҳизбуллоҳ» жангчилари фойдаланадиган пейжерлар, рациялар ва радиостанцияларнинг катта портлашлари содир бўлди. Умуман олганда, мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, гаджетлар портлашлари оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлган, 3500 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Расмий Байрут ва «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати вакиллари воқеада Исроилни айблади. У қилган ишлари учун «лойиқ жазо» олишига ваъда берилди. Reuters манбасининг таъкидлашича, пейжерлар Исроил разведка хизмати «Моссад» томонидан «ишлаб чиқариш босқичида» ўзгартирилган. Sky News Arabia манбаларига кўра, қурилмаларда детонатор қопқоқларини жиҳозлаш учун ишлатиладиган азот кислотаси эфирини ўз ичига олган портловчи модда - пентаэритриттетранитрат бўлган. Тахминларга кўра, портлашлар «Моссад» аккумуляторлар ҳароратини масофадан оширганда содир бўлган.
Исроил мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» билан уруш тобора яқинлашмоқда
Ливан билан чегарада деярли ҳар куни содир бўлаётган тўқнашувлар туфайли дипломатик келишув имкониятлари камайиб бормоқда. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Йоав Галант АҚШ президенти ёрдамчиси ўринбосари ва Давлат департаментининг энергия хавфсизлиги бўйича катта маслаҳатчиси Эймос Хокстин билан учрашув якунлари бўйича маълум қилди. Галантнинг сўзлари 16 сентябр куни Исроил Мудофаа вазирлиги томонидан келтирилди.
«Ҳизбуллоҳ» ўзини Ҳамас билан боғлашда давом этар экан ва можарога барҳам беришдан бош тортар экан, келишув эҳтимоли камайиб бормоқда», деди вазир Ливандаги ҳаракат ва фаластинликларга ишора қилиб. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»