19:34 / 19.09.2024
21

Эронлик хакерлар Трамп кампаниясидан ўғирланган маълумотларни Байден кампаниясига юборган

Эронлик хакерлар Трамп кампаниясидан ўғирланган маълумотларни Байден кампаниясига юборган
Фото: монмоутҳ
Эронлик хакерлар АҚШнинг собиқ раҳбари Дональд Трампнинг сайловолди штаби маълумотларини ўғирлаб, амалдаги пезидент Жо Байденнинг сайловолди штабига жўнатди. Бу ҳақда Федерал тергов бюроси ва АҚШ разведка агентликлари маълум қилди.

Ҳакерлар Байденнинг сайловолди кампаниясига алоқадор шахсларга ихтиёрий равишда электрон почта хабарларини жўнатишган, уларда собиқ президент Трампнинг сайловолди кампаниясидан ўғирланган, оммавий бўлмаган материаллардан парчалар бўлган”, дейилади хабарда.

Разведка идораларида мавжуд бўлган маълумотларга кўра, Байден кампаниясидан ҳеч ким бу хатларга жавоб бермаган. Буларнинг барчаси жорий йилнинг июнь ва июль ойларида, Байден ўз номзодини қайтариб олганидан сўнг содир бўлган.

Баёнотда, шунингдек, июнь ойидан бошлаб эронликлар Трамп кампаниясидан ўғирланган маълумотларни Америка матбуотига жўнатгани қайд этилган.

АҚШ расмийлари август ойида Эрон ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан АҚШда келишмовчиликни кучайтиришга ва фуқароларнинг давлат институтларига бўлган ишончини сусайтирмоқчи бўлганини айтишган. Баёнотларга кўра, эронликлар республикачилар ва демократлар штаб-квартираларига тўғридан-тўғри киришга ҳаракат қилишган.

Трамп сайловолди ташвиқоти матбуот котиби Керолин Ливитга кўра, бу Эроннинг Ҳаррис ва Байденга хайрихоҳлигини исботлашини айтган.

Чунки улар президент Трамп санкцияларни қайтаришини ва уларнинг террорига қарши туришини билишади”, деди Ливитт.

Трамп 2018 йилда президент сифатида Қўшма Штатларни уч йил аввал тузилган Теҳрон билан “ядровий келишув”дан олиб чиққан ҳамда АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини тиклаган. АҚШ Трамп ва Ҳаррис кампанияларига киберҳужумлар ортида Эрон турганига ишонади. Теҳрон буни рад этган.

Ҳаррис кампанияси матбуот котибига кўра, кампания бузғунчилик ҳақида билган пайтдан бошлаб ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Биз тўғридан-тўғри штаб-квартирага юборилган бирон бир материалдан хабардор эмасмиз. Спам ёки фишингга уриниш бўлиб кўринган нарса бир нечта шахсларнинг шахсий электрон почталарига юборилган”, деди у.

Эроннинг БМТдаги миссиясининг расмий вакили “Эрон АҚШ сайловларига аралашиш учун на мақсад ва на ниятга эга ва бундай айбловларни қатъиян рад этиши”ни маълум қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронлик хакерлар Трамп кампаниясидан ўғирланган маълумотларни Байден кампаниясига юборган