Фото: Getty Images
Хитойлик биологлар ҳамда уларнинг АҚШ ва Европадаги ҳамкасблари 2019 йил охири — 2020 йил бошида Ухан бозори ҳудудидан тўпланган коронавирус геномининг тузилишини ўрганиб, ушбу савдо майдончасига олиб келинган ёввойи ҳайвонлар коронавируснинг илк ва ягона манбаси бўлганини аниқлади.
«Афсуски, Хитой касалликлар профилактикаси ва назорати марказидан бўлган ҳамкасбларимиз етиб боргунга қадар бозордан кўплаб ҳайвонлар чиқариб ташланган, шу боис бизда уларнинг ковид билан касалланганини исботловчи тўғридан-тўғри далиллар йўқ. Шунга қарамай, биз вирус зарралари аниқланган пештахталардан уларнинг ДНК ва РНК парчаларини топдик. Бу бозорда касалланган ҳайвонлар сақланган бўлсагина аниқланадиган ҳолат», — дейди Париждаги Экология ва табиат фанлари институти етакчи илмий ходими Флоренс Дебарр.
Дунё бўйлаб 7 миллиондан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлган SARS-CoV-2 вируси аниқланган бозорда экзотик озиқ-овқатлар сотилган, аммо пандемия бошлаганидан кейин вируснинг кўплаб турлари пайдо бўла бошлагани сабаб олимлар Ухан бозорини биринчи ва ягона манба эканини аниқ айта олмайди.
Бундай фаразлар халқаро илмий жамияда кўплаб баҳс-мунозараларни, шунингдек, ўнлаб конспирологик қарашларни юзага келтирди. Хитой касалликлар профилактикаси ва назорати маркази мутахассислари бир-бирига зид ушбу маълумотларга барҳам бериш мақсадида етакчи эпидемиолог, биолог ва генетикларга пандемия бошидаёқ Ухан бозоридан тўпланган барча биоматериалларни тақдим этган.
Тадқиқотлар шуни кўрсатганки, геном тузилиши ҳамда хилма-хиллик даражаси Ухан бозоридаги ва биринчи ковид ташувчилар танасидан олинган вирус намуналари билан бир хил. Тахминларга кўра, SARS-CoV-2 вирусининг ташувчилари бозорга Жануби-Шарқий Осиёдан ёки Хитойнинг марказий ҳудудларидан келиб қолган. Ушбу ҳудудлардаги ёввойи ҳайвонларни ўрганиш орқали коронавируснинг «ватанини» аниқлаш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар