Иордания қироли Абдулла II амалдаги бош вазир Хани ал-Мулкийга янги ҳукумат шакллантиришга кўрсатма берди. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб «Дарё» хабар бермоқда.
Илгарироқ Миллий кенгаш қуйи палатасига бўлиб ўтган сайлов якунларига кўра ал-Мулкий бошчилигидаги вазирлар маҳкамаси истеъфо берган эди. Иордания қироли истеъфо талабини қабул қилди. Янги ҳукумат шакллантирилгунига қадар амалдаги вазирлар маҳкамаси ўз вазифасини бажариб туради. Бу жараён бир ҳафта давом этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Май ойининг охирида Абдулла II қуйи палатани тарқатиб юбориб, ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири ал-Мулкийга янги ҳукумат шакллантиришни топширган эди. Янги ҳукуматнинг вазифаси сифатида умуммиллий сайловларни ташкиллаштириш ва ўтказиш белгиланган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”