Фото: AFP
Францияда ҳибсга олинганида Telegram асосчиси Павел Дуров терговчиларга даромади бир дирҳам эканини айтган. Бу ҳақда Le Monde газетаси хабар берди.
Дирҳам — Дуров сўнгги йилларда яшаган БААнинг пул бирлиги. Бир дирҳам салкам 3 500 сўмга (26 сентябрдаги курс) тўғри келади. 2017 йилда Дуров солиқлар йўқлиги сабаб Telegram штаб-квартирасини Берлиндан Дубайга кўчирганди. 2022 йилда у БАА фуқаролигини олган.
Le Monde нашри таъкидлашича, Дуров ўзини зоҳид сифатида кўрсатишни ёқтирса-да, “деярли нол” маош олишига қарамай, мултимиллиардер ҳисобланади. У Forbes рейтингида 15,5 миллиард доллар бойлиги билан 127-ўринни эгаллайди. Bloomberg эса Дуровнинг бойлигини 9,07 миллиард долларга баҳолаган.
Тадбиркор Telegram акцияларининг асосий қисмига эгалик қилади. У март ойида Financial Timesъга берган интервьюсида компания 30 миллиард АҚШ долларига баҳоланганини айтган.
Павел Дуров 24 август куни Парижнинг Le Burje аэропортида қўлга олинганди. Тўрт кундан сўнг у 5 миллион евро миқдорида гаров эвазига қўйиб юборилган. Дуров ҳафтада икки марта полиция участкасига келиш шарти билан унга Франциядан чиқиш ман этилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди