Фото: AFP
Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШни Ливанда 21 кунлик ўт очишни тўхтатишга рози бўлиши учун Исроилга босим ўтказишга чақирди. Макрон Исроилнинг бу мамлакатга бостириб кириши жиддий хато бўлишини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Франция ва АҚШ томонидан таклиф қилинган сулҳ режасини яҳудий давлати рад этганди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху армияга ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ куч билан давом эттириш тўғрисида буйруқ берган. Эндиликда Макрон сулҳ режасини қабул қилишга ҳали вақт борлигини айтмоқда.
“Мен ишонаманки, АҚШ Исроил бош вазирига босимни кучайтириши керак. Агар Нетаньяху рад этса, Франция бу масалани БМТ Хавфсизлик кенгашига кўтаради. Биз барча ҳамкорларимизнинг бу аниқ хабарни етказишда овозлари баланд ва бизга содиқ бўлишларини кутмоқдамиз: Бугун Исроил Ливанга бостириб кириши мумкин эмас. Ҳозирги кунда Ливанда уруш бўлиши мумкин эмас; бу жуда катта хато ва вазиятни кескинлаштириш хавфини туғдиради”, деди Франция етакчиси. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди