06:22 / 28.09.2024
28

Биньямин Нетаньяху: “Бутун Яқин Шарқда Исроилнинг қўли етмайдиган жой йўқ”

Биньямин Нетаньяху: “Бутун Яқин Шарқда Исроилнинг қўли етмайдиган жой йўқ”
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрондан тажовуз содир бўлган тақдирда мамлакат жавоб қайтаришини эълон қилди. Бу ҳақда у Нью Йоркдаги БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессиясидаги чиқишида айтиб ўтди.

Исроил бош вазири сўзга чиққанда, кўплаб делегация вакиллари залдан намойишкорона чиқиб кетганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Агар бизга ҳужум қилсангиз, биз ҳам сизга ҳужум қиламиз”, деди Нетаньяху Эрон раҳбариятига мурожаат қилиб.

Эронда Исроилнинг узун қўли ета олмайдиган жой йўқ. Худди шунингдек, бутун Яқин Шарқда ҳам Исроилни қўли етмайдиган жой йўқ”, дея қўшимча қилди у.

Шунингдек, Нетаньяху Исроил ҲАМАСнинг 24 та батальонидан 23 тасини йўқ қилганини айтди. Унинг таъкидлашича, Исроилга ҳужум қилинган пайтда ҲАМАС бўлинмаларида 40 мингга яқин одам бўлган, гуруҳ эса 15 минг бошқарилмайдиган ракеталар билан қуролланган.

Нетаньяхунинг сўзларига кўра, операция бошида ҲАМАСнинг ерости туннелларининг умумий узунлиги 560 км дан ортиқ бўлган.
Исроил ҳарбийлари террорчиларнинг ярмидан кўпини қўлга олди ёки ўлдирди, ракета арсеналининг 90 фоиздан ортиғини йўқ қилди ва уларнинг ерости тармоғининг асосий элементларини ишдан чиқарди”, деди сиёсатчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Биньямин Нетаньяху: “Бутун Яқин Шарқда Исроилнинг қўли етмайдиган жой йўқ”