08:54 / 28.09.2024
35

Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”

Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Фото: nato.int
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Россия президенти Владимир Путиннинг ядровий доктринага доир нутқини хавфли риторика деб атади. Унинг сўзларига кўра, Москва доктринани қайта кўриб чиқиш орқали альянс аъзоларини қўрқитмоқчи.

Россиянинг ядровий риторикаси хавфли ва эҳтиётсизликдир. Биз Россия нима қилаётганини диққат билан кузатиб боряпмиз”, деди Столтенберг ўз нутқи чоғида.

Путин 25 сентябрь куни Россия Хавфсизлик кенгашининг ядровий қуролларни жиловлаш бўйича доимий йиғилишидаги нутқида ядровий доктринанинг ўзгаришини истисно қилмаган эди. Шу билан бирга, ҳозирда ядровий қуролдан фойдаланиш ҳақида “ҳатто ўйлаш”нинг ҳожати йўқлигини айтди.

"Россия агрессия пайтида ядро қуролидан фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади, шу жумладан, душман оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда “критик таҳдид” юзага келтирса ҳам", деди Путин.

Ҳужжатнинг янгиланган таҳририда ҳар қандай ядровий бўлмаган давлатнинг Россияга қарши тажовузи, агар у “ядровий давлат иштирокида ёки қўллаб-қувватлаши билан” содир этилса, уни Россияга қарши қўшма ҳужум сифатида баҳолаш таклиф этилмоқда.

Путинга кўра, янгиланган ядро доктринаси лойиҳасида ядровий тийиб туриш сиёсати олиб бориладиган давлатлар ва ҳарбий иттифоқлар тоифаси кенгайтирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”