
Исроил армияси маълумотларига кўра, Байрутга уюштирилган ҳужум оқибатида "Ҳизбуллоҳ" етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлган. «Ҳизбуллоҳ» ўз раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини расман тасдиқлади.
Насруллоҳ билан бирга “Ҳизбуллоҳ”нинг жанубий фронти қўмондони Али Карки ва гуруҳнинг бир қатор бошқа қўмондонлари ҳам ўлдирилган.
Ҳужумда Даҳия ҳудудидаги турар жой бинолари нишонга олинган, "Ҳизбуллоҳ" олий қўмондонлиги ўша ерда жойлашган бўлган.
Бундан ташқари, ҳаво ҳужуми натижасида Ҳасан Насруллоҳнинг қизи Зайнаб ҳам ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Ҳасан Насруллоҳ "Ҳизбуллоҳ"ни 1992 йилдан буён 32 йил давомида бошқариб келаётганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар