Фото: Getty Images
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг Шўро кенгаши (бош бошқарув органи) янги бош котиби этиб Ҳошим Сафий ад-Динни сайлади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, El Balad, Al Arabiya ва Аl Hadath хабар берди.
Сафи ад-Дин ижроия қўмитаси раҳбари лавозимида ишлаган, у Исроил ҳаво ҳужуми пайтида ўлган гуруҳнинг собиқ етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг амакиваччаси ва АҚШ ҳаво ҳужуми пайтида ҳалок бўлган Эрон Қудс кучларининг собиқ қўмондони Қосим Сулаймонийнинг куёви.
Ҳошем Сафи ад-Дин 1964 йилда Ливан жанубидаги Дайр қонун ан-Наҳр шаҳрида туғилган. У Нажаф ва Қумда Насруллоҳ билан ўқиган ва 1982 йилда “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳаммуассиси бўлган.
1994 йилда Сафи ад-Дин ўша пайтгача бутун гуруҳни бошқарган Насруллоҳ ўрнига ижроия қўмитаси раҳбари бўлган. Аl Ghad нашрининг ёзишича, Насруллоҳ амакиваччасини 2008 йилдаёқ вафот этган тақдирида меросхўр сифатида тавсия қилган.
Al Arabiya нашрининг ёзишича, Сафи ад-Дин 30 йил давомида гуруҳнинг махфий ишлари билан шуғулланган ва умумий стратегияни ишлаб чиқишни Насруллоҳга топширган. BBC Аrabic аниқлик киритишича, у “Ҳизбуллоҳ”нинг сиёсий, ижтимоий, маданий ва маърифий фаолиятини назорат қилишда иштирок этган. 2017 йилнинг май ойида АҚШ ва Саудия Арабистони Сафи ад-Динни террорчилар рўйхатига қўшганди.
У хавфсизлик сабабли омма олдида кам кўриниш берган. Насруллоҳ 28 сентябрь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг Байрутдаги ерости қароргоҳига уюштирган ҳужумида ҳалок бўлди. “Ҳизбуллоҳ” раҳбарияти “Ғазо ва Фаластинни, шунингдек, Ливанни қўллаб-қувватлаш учун душманга қарши жиҳодни давом эттиришига” ваъда берган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди