Фото: РИА Новости
Мустақил Қирғизистоннинг биринчи раҳбари Асқар Акаевнинг айтишича, қонун ва Конституцияга кўра, ҳеч ким уни «собиқ президент» мақомидан маҳрум қилмаган.
Республика собиқ раҳбарининг тушунтиришича, 2005 йилда мамлакатнинг ўша пайтдаги раҳбари Қурманбек Бакиев ўзидан олдинги президентнинг жиноятларини текшириш учун комиссия тузган, бироқ экспертлар уни айбдор деб топмаган. Боз устига, орадан уч йил ўтиб, Акаевни собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш масаласи парламент муҳокамасига қўйилди. Аммо ҳатто депутатлар, жумладан Бакиевнинг кўплаб тарафдорлари ҳам бундай қарор қабул қилиш учун ҳеч қандай асос топмади.
Қирғизистон биринчи президенти сўзларига кўра, унинг мақоми билан боғлиқ можаро 2010 йилда, инқилоб пайтида ағдарилган Бакиев хорижга қочиб кетганидан кейин ҳам давом этган. Бу сафар процедура ташаббускорлари Акаевнинг муросасиз сиёсий рақиби Азимбек Бекназаров ва муваққат ҳукумат раҳбари Роза Ўтунбоева эди.
«Улар Акаевни собиқ президент мақомидан маҳрум қилиш тўғрисида қонунга зид, Конституцияга зид фармон чиқардилар. Кейин яна аввалги айбловлар қўйилди: ноқонуний бойиб кетиш, Ахси воқеалари, чегара масалалари. Муваққат ҳукумат декрети республиканинг барча эски ва амалдаги қонунларига зид», деб таъкидлади Қирғизистоннинг биринчи раҳбари.
Акаев халқаро судга мурожаат қилса, 2010 йилги фармон конституцияга зид деб топилишига ишончи комил. Лекин у судга бериш ниятида эмас.
Собиқ президент нега авваллари ўз мақомини тиклаш учун овора бўлмаганини ҳам тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатни «сиёсий авантюристлар» Бакиев, Ўтунбаева, Алмазбек Атамбаев бошқарганида, парламент албатта салбий қарор қабул қилган бўларди. Акаев эса ҳозирги ҳукуматни адолатли деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга, сиёсатчи 20 йил давомида ўзи ҳеч қачон собиқ президент имтиёзларидан фойдаланмагани, бундан кейин ҳам фойдаланиш ниятида эмаслигини айтди.
«Котиба, хавфсизлик, машина - буларнинг барчаси менга керак эмас. Умримнинг охирида яхши номимни тиклашни хоҳлайман. <...> Мен парламент адолатли қарор қабул қилишини ва буни жамоатчилик билишини истардим», деб хулоса қилди Акаев.
Акаевнинг 2010 йилда муваққат ҳукумат декрети билан маҳрум этилган собиқ президент мақомини унга қайтариш ҳақидаги мактуби сентябр ойи бошида Жогорку Кенешга (парламент) келиб тушди. 25 сентябр куни депутатлар мамлакат собиқ раҳбарининг бу илтимосини рад этишди.
Асқар Акаев Қирғизистонни мустақилликнинг дастлабки йилларидан 2005 йилгача бошқарган. Мамлакатда инқилоб бўлиб, Қурманбек Бакиев ҳокимиятга келгач, ағдарилган президент ва оила аъзолари Россияга қочиб кетишди. Москвада у илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланди. Кейинчалик Акаевга нисбатан мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда иштирок этганлик, 1992 йилда «Камеко» компанияси билан бош шартнома тузиш ва 2003 йилда «Қумтор» лойиҳасини қайта қуриш эпизодларига бепарволик айби қўйилди.
Бироқ 2021 йил августида Акаев тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлиб, Қирғизистонга қайтди. У Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида кўрсатма берганидан сўнг ватандошларига видеомурожаат қилиб, унда «Қумтор» лойиҳаси бўйича қарор қабул қилишда хатоларини тан олди ва узр сўради. 2023 йилда Ақаевга нисбатан жиноий таъқиб қилиш даъво муддати ўтгани сабабли тугатилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди