17:05 / 01.10.2024
23

Ҳаагадаги ХЖCдан Лукашенкога қарши тергов ўтказиш сўралди

Ҳаагадаги ХЖCдан Лукашенкога қарши тергов ўтказиш сўралди
Фото: Piroschka van de Wouw / File Photo / Reuters
Литва ҳукумати Александр Лукашенко режими томонидан беларусларга қарши содир этилган жиноятларни тергов қилиш учун материалларни Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурорига расман топширди. Тегишли баёнот 30 сентябр, душанба куни Литва Адлия вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатда Беларусь етакчиси Александр Лукашенко ва мамлакат ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг бошқа вакиллари «Беларус тинч аҳолисига қарши кампания ўтказаётгани, жумладан, бу ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва таъқиб қилиш, қотиллик, жинсий зўравонлик, қийноқлар, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муносабатни ўз ичига олгани» айтилади.

«2020 йил 1 майдан шу кунгача Беларуснинг юқори мартабали сиёсатчилари ва ҳарбий хизматчилари кўрсатмаси билан Беларус тинч аҳолисига қарши жиноятлар, жумладан депортация, таъқиб ва ​​бошқа ғайриинсоний ҳаракатлар содир этилган деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд», — деб таъкидлади Вилнюс. Болтиқбўйи мамлакати расмийлари, шунингдек, ушбу жиноятларнинг элементлари Беларус режими томонидан Литва ҳудудида содир этилганлигини, бунинг натижасида бундай жиноятлар ХЖС юрисдикциясига киришини таъкидлади.

Брюссел Лукашенко режими маҳбусларини озод этишни талаб қилди

25 сентябр куни Беларуснинг Брюсселдаги элчихонаси олдида «Вясна» инсон ҳуқуқлари маркази асосчиси, тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Алес Беляцкийнинг туғилган куни муносабати билан Лукашенко режими сиёсий маҳбусларини озод қилиш учун митинг бўлиб ўтди. Намойишда Европарламент депутатлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорлик ташкилоти (Libereco), Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро федерация (FIDH) вакиллари ва Беларус диаспораси вакиллари иштирок этди. Жами 30 га яқин киши элчихона эшиги рўпарасидаги кўчага чиқди, кўпчилик қўлларида оқ-қизил-оқ байроқлар, плакатлар ва баннерлар кўтариб олди.

Намойишчилар Беларус дипломатик миссиясига мурожаат қилиб, Минскни Беляцкий ва бошқа барча сиёсий маҳбусларни зудлик билан озод қилишга чақиришди, уларнинг сони 1300 дан ошди, петицияга 82 мамлакатдан 82 минг киши имзо чекди. У Беларус расмийларига топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳаагадаги ХЖCдан Лукашенкога қарши тергов ўтказиш сўралди