Фото: Reuters
Ливанда сўнгги 24 соат ичида 28 нафар тиббиёт ходими ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Х ижтимоий тармоғида ёзди.
“Ливанда сўнгги 24 соат ичида 28 нафар тиббиёт ходими вафот этди”, деди у ва мамлакат жанубида 37 та соғлиқни сақлаш муассасаси ёпилганини қўшимча қилди.
Унга кўра, Байрутда учта шифохона ходимлар ва беморларни тўлиқ эвакуация қилишга мажбур бўлган, яна иккитаси эса қисман эвакуация қилинган.
“Кўплаб тиббиёт ходимлари ишга бормаяпти, чунки улар бомба портлаши туфайли ишлаган ҳудудларидан қочиб кетган. Бу кўплаб ярадорларни даволашни ва тиббий хизматларнинг узлуксизлигини жиддий чеклайди”, деди Гебрейесус.
Аввалроқ Исроил самолёти биринчи марта Байрутнинг марказий ҳудуди — Башурага зарба бергани хабар қилинганди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фавқулодда вазиятлар маркази маълумотларига кўра, зарбалар оқибатида олти киши ҳалок бўлган, ўнлаб инсонлар жароҳатланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди