Фото: AP
АҚШнинг Флорида штатига катта вайронагарчилик ва қурбонлар олиб келиши кутилаётган “Милтон” тўфони ва торнадо штатнинг ғарбий қирғоқларига етиб келди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Флоридага етиб боришдан олдин “Милтон” бир оз заифлашган ва энг хавфли бешинчи тоифадан дастлаб тўртинчи, кейин эса учинчи (шамол тезлиги 208 км/соат)га кўчирилган. Бироқ экспертлар, “Милтон” ҳали ҳам вайронкор ва ҳалокатли эканини айтмоқда. Аллақачон 1,9 миллиондан ортиқ аҳоли электр энергиясиз қолган, 125 та уй вайрон бўлган.
Президент Жо Байден ҳам тўфон вайронкор бўлишидан огоҳлантириб, аҳолини эвакуация буйруқларига қулоқ солишга чақирган.
“У аҳоли пунктларини бутунлай вайрон қилиши ва одамлар ўлимига олиб келиши мумкин”, деган АҚШ етакчиси.
Американинг тўфонларни ўрганиш миллий маркази Гринвичда тунги соат иккиларда “Милтон” қуруқликка чиққандан сўнг бир оз заифлашгани ва иккинчи тоифага ўтказилганини эълон қилди. Иккинчи тоифада доимий шамол тезлиги 154 дан 177 км/соатгача бўлади.
Ҳозирда “Милтон” Флорида яримороли орқали шимоли-шарққа, Атлантика океани томон ҳаракатланмоқда.
АҚШ, Флорида штати, Милтон тўфони, Торнадо, Ёпирилди “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...