13:13 / 13.10.2024
59

Трамп учинчи жаҳон уриши яқин ойларда бошланишини айтди

Трамп учинчи жаҳон уриши яқин ойларда бошланишини айтди
Фото: AP Photo
Америка администрацияси ҳаракатлари туфайли 3-4 ой ичида инсоният жаҳон уруши ҳолатига тушиб қолиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп Калифорнияда ўтказилган митингда маълум қилди.

Кейинги уч-тўрт ой ичида бизнинг (ҳукуматдаги) одамлар туфайли жаҳон уруши ҳолатига тушиб қолишимиздан хавотирдаман”, деди сиёсатчи.

Трамп агар президент этиб сайланса, Украинадаги урушни ҳал қилиши ва “Яқин Шарқдаги тартибсизликка барҳам бериши” мумкинлигини яна таъкидлади.

Сиёсатчи Байден администрацияси ҳаракатларини бир неча бор танқид қилган. У АҚШ президенти этиб қайта сайланса, бир кун ичида Украинадаги урушни тугатиши мумкинлигини айтганди. Шунингдек, ўз даврида Яқин Шарқда уруш бошланмаслигини билдирган.

Трампнинг фикрича, агар у сайловда ғалаба қозонса, “дунёда яна тинчлик ўрнатилади”, агар вице-президент ва демократлардан номзод Камала Ҳаррис ютса, “дунё куйиб кул бўлади”. У дунёнинг учинчи жаҳон урушига яқинлашаётгани аломатларидан бири сифатида Украинанинг Россияга эҳтимолий зарбалари ҳақидаги мунозараларни келтирди:

Россия президенти Владимир Путин ядро қуроли ҳақида гапирмоқда, Америка президенти Жо Байден эса нима дейишни билмаяпти”, деган у.

Россия президенти, Владимир Путин, Ядро қуроли, Жо Байден, Трамп, Учинчи жаҳон уриши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп учинчи жаҳон уриши яқин ойларда бошланишини айтди