Фото: Александр Миридонов / Коммерсантъ
Доғистон раҳбари Сергей Меликов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров томонидан қонли қасос билан таҳдид қилинган ушбу республикадан сенатор Сулаймон Керимовни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
«Доғистонликлар Керимовдан доимо миннатдор ва унга ёрдам керак бўлганда, улар унинг эътиборини, илиқлигини ва меҳрибонлигини кўрган одамлар, бу яхшиликни берган одамнинг ёнида бўлишади. Доғистон уни ҳар доим қийин пайтларда, керак бўлганда қўллаб-қувватлайди», — деди Меликов 12 октябр, шанба куни Маҳачқалъадаги Сулаймон Сталский номидаги боғнинг очилишида.
Доғистон раҳбари янги боғнинг очилиши ҳақида гапирар экан, бу Керимовнинг бошқа ташаббуслари қатори «кўп хайрли ишларидан бири» эканлигини айтди. Сергей Меликов бошқа хизматлар қаторида «МХО» (Россиянинг Украинага қарши бошлаган уруши) иштирокчиларининг оилаларига ёрдам кўрсатиш, терактдан сўнг Дербентдаги яҳудий ва православ черковларини тиклаш, оилаларни қўллаб-қувватлаш, ҳалок бўлган полиция ходимлари, касал болалар учун тиббий марказлар қурилиши ва «юзлаб инвестиция лойиҳалари»ни алоҳида таъкидлади.
Ингушетия ҳукумати раисининг собиқ ўринбосарига суиқасд уюштирилди
Москва областида Ингушетия ҳукумати раисининг собиқ ўринбосари Шерип Алихожиевнинг ҳаётига суиқасд уюштирилди, деб хабар берди 11 октябр куни «Коммерсант» газетаси Россия Тергов қўмитасига таяниб.
Baza Telegram-каналининг хабар беришича, ҳужум 10 октябр куни кечқурун, 52 ёшли Алихожиев Лапино қишлоғидаги уйининг айвонида бўлганида содир бўлган. Номаълум шахс унга тўрт марта ўқ узиб, кейин воқеа жойидан яширинган. Алиходжиев иккита жароҳат олган, аммо тирик қолган.
Шерип Алихожиев Чеченистон Давлат кенгаши раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, шунингдек, Шалинский районини бошқарган. Илгари у Ингушетия ҳукумати раисининг ўринбосари ҳам бўлганган. «112» Алихожиев Ахмат Қодировнинг яқин дўсти ва иттифоқчиси бўлганини таъкидлайди. Сўнгги йилларда Алихожиев Россия Давлат думаси депутати Владимир Шамановнинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Бир кун аввал Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Wildberries билан боғлиқ можаро туфайли доғистонлик сенатор Сулаймон Керимовга, шунингдек, Россия Федерацияси Давлат думасининг доғистонлик ва ингушетиялик депутатлари Ризван Қурбоновга ва Бехан Барахоевга қарши қонли қасос эълон қилишга тайёрлигини маълум қилганди.
Доғистон раҳбари, Рамзан Қодиров, Сулаймон Керимов, Қонли қасос, Таҳдид қилиш “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди