13:53 / 15.10.2024
47

Ўзбекистон ва Венгрия саратон касаллигини даволаш соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Венгрия саратон касаллигини даволаш соҳасида ҳамкорлик қилади
Фото: "Дунё" АА
Венгрия томонининг маълум қилишича, институт мамлакатдаги энг йирик саратон касаллигини даволаш бўйича муассаса бўлиб, ярим асрдан кўпроқ вақт давомида онкология соҳасида эпидемиологик, даволаш, тадқиқот ва ўқув маркази бўлиб келган. Институт тадқиқот гуруҳи Венгрия миллий саратон дастурини ишлаб чиққан.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги стратегик шерикликни янги мазмун билан бойитишга кўмаклашиш мақсадида Чабо Полгар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика онкология маркази ва бошқа ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистонлик онкологларнинг Венгрияда қисқа муддатли амалиёт ўташини ташкил этиш, шунингдек, онкология соҳасида икки томонлама илмий-амалий семинар ва конференциялар ўтказиш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари этиб белгиланди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг