Фото: Brunk Auctions
АҚШ Конституциясининг 237 йиллик ноёб нусхаси кимошди савдолари орқали 9 миллион долларга сотилди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, ҳужжат 2022 йилда Шимолий Каролинадаги тарихий бинодан, чанг босиб ётган эски картотека жавонидан топилган. Ушбу ҳужжат 1787 йилда мустамлакачи давлатлар делегатлари Конституциявий конвенцияда тўпланиб, кейинчалик АҚШ федерал ҳукуматининг асосий қонунига айланган ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилганидан кейин чоп этилган.
Маълумотларга кўра, бу каби ҳужжатлардан жами саккиз нусха сақланиб қолган ва уларнинг еттитаси давлат ихтиёрида.
Кимошди савдоларида телефон орқали иштирок этган харидорнинг кимлиги ошкор этилмаган. Савдолар 50 минг доллар нархда бошланган ва саккиз дақиқа ичида якунланган.
Конституция нусхаси икки йил олдин Семюэл Жонстон исмли шахсга (ўз вақтида у Шимолий Каролина губернатори бўлган) тегишли бўлган тарихий плантациядан топилган. 1983 йилда худди шу уйдан топилган Мустақиллик декларацияси нусхаси 412,5 минг долларга сотилганди, аммо Конституция нусхаси қандайдир сабабларга кўра 2022 йилдагина аниқланган.
Конституция лойиҳасининг ёнидан Жорж Вашингтон томонидан имзоланган мактуб ҳам топилган бўлиб, у барча штатлардан ҳужжатни ратификация қилишни сўраган.
Охирги маротаба АҚШ Конституциясининг бу каби нусхаси 1891 йилда кимошди савдолари орқали 400 долларга сотилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди