Фото: gov.cn
Хитой раҳбари Си Жинпинг ўз армиясини урушга тайёрланишга чақирди. У 17 октябр куни тегишли баёнот билан чиқди. Бу ҳақда Хитойнинг CCTV давлат телеканали хабар берди.
Си Хитой армиясининг яқинда Тайван яқинида кенг кўламли машғулотларни якунлаган Ракета қўшинлари қароргоҳига ташрифи чоғида урушга тайёргарлик ҳақида гапирди.
У ҳарбийлар олдидаги нутқида «урушга тайёргарликни ҳар томонлама кучайтириш ва қўшинларнинг ишончли жанговар қобилиятига эга бўлишини таъминлашга» чақирди, хусусан, Хитой раиси урушнинг янги усулларига мослашиш кераклигини айтди.
«Сиёсий йўл-йўриқларга риоя қилинг, миссия ва масъулиятни кучайтиринг ва тийиб туриш даражаси билан ҳақиқий жанговар қобилиятларни яхшилаш учун астойдил ҳаракат қилинг», деди у.
14 октябр куни Пекин Тайванни ўраб олиш мақсадида қирувчи самолётлар, дронлар, ҳарбий кемалардан фойдаланиб, кенг кўламли ҳарбий машғулотларни ўтказди. Икки йилдан ортиқ вақт ичида орол атрофида тўртинчи марта шундай машғулотлар ўтказилди. Хитой Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб билади ва уни қўшиб олиш учун ҳарбий имкониятдан фойдаланишни истисно қилмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди