Фото: Yousef Masoud/Keystone Press Agency/Global Look Press
ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари лавозимига эҳтимолий номзодлар орасида Муҳаммад Дарвиш, Халил ал-Ҳайя, Муҳаммад Наззол ва Холид Машал бор, деб ёзди Asharq Al Awsat ўз манбасига таяниб.
Нашрнинг таъкидлашича, ҲАМАС янги етакчининг кимлигини яширишга ҳаракат қилмоқда. Ҳаракат вакилларининг аксарияти унинг лавозимга тайинланганидан кейин хавфсизлик нуқтаи назаридан исми сир тутилиши тарафдори.
Манбаларнинг айтишича, бундай чоралар ҲАМАС Сиёсий бюросининг янги раҳбарини Исроил томонидан эҳтимолий таъқиблардан ҳимоя қилиши мумкин. Ҳаракат, шунингдек, музокаралар қайта бошланган тақдирда қарорларни ким қабул қилиши борасида Исроил расмийларини чалғитмоқчи.
Исроил расмийларининг билдиришича, ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар 16 октябр куни ўлдирилди. У август ойида ўзидан олдинги раҳбар Исмоил Ҳания ўлдирилганидан кейин, унинг ўрнига тайинланган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди