Фото: BBC
Жанубий Суданда сув тошқинлари оқибатида миллиондан ортиқ инсонга жабр етди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар ташкилоти маълумотларига таяниб, BBC хабар берди.
Қайд этилишича, жабрланган аҳолининг чорак қисми мамлакат шимолида истиқомат қилади — улар сув сатҳи кўтарилгани боис ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Турли баландликлардан бошпана топаётган инсонларга ёрдам кўрсатишга давомли ёғингарчилик халақит бермоқда.
Жорий йилги сув тошқинлари мавсуми 11 миллиондан зиёд аҳолига эга Жанубий Суданда охирги ўн йилларда кузатилган энг кучлиси бўлди. Ёрдам кўрсатиш бўйича ҳукумат агентлиги маълумотларда келтирилишича, мамлакат шарқидан оқиб ўтган Пибор дарёси қирғоқларида яшовчи 112 минг киши ўз уйларидан айрилган.
«Тепаликларга қочаётганларнинг ҳатто егулиги ҳам йўқ, улар ҳамма нарсаларини ташлаб кетмоқда», — дейди Ёрдам ва реабилитация хизмати директори Жозеф Няо. Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат сув тошқинлари хавф туғдираётган инсонларни «хавфсизлик нуқтаи назаридан маҳаллий ҳокимиятлар томонидан белгилаб берилган тепаликларга чиқишга» чақирмоқда.
БМТ ташкилоти ёмғирлар бошланиши билан гуманитар ёрдамни етказишнинг имконияти бўлмаётган 15 та асосий йўналишни маълум қилди — ушбу ҳудудларда таҳминан 500 минг фуқаро истиқомат қилади.
Буларнинг барчаси Жанубий Суданнинг қўшни давлат билан 18 ойдан бери давом этаётган уруши оқибатлари фонида содир бўлмоқда. Ўтган йилнинг апрелидан бери Жанубий Суданда ярим миллиондан ортиқ қочоқлар қайд этилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди