Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампни “сиёсий қамоққа олиш”га чақирди. У Трампнинг ҳокимият тепасига келишининг мумкин бўлган оқибатлари ҳақида ўйлашни таклиф қилди.
“Биз уни қамоққа олишимиз керак. Сиёсий қамоққа олиш керак. Уни йўқ қилиш керак”, деди Байден Нью Ҳемпширдаги Демократик партиянинг тадбирида.
Байден Олий суднинг Дональд Трамп дахлсизлиги ҳақидаги қарорини инобатга олган ҳолда, “ўзи учун хавф туғдиради деб ҳисоблаган одамни жисмонан йўқ қилиш” ҳуқуқига ишончи комил эканини айтди.
“Агар беш йил олдин айтганимда, мени қамаган бўлардингиз. Демократиямиз хавф остида. Агар Трамп бу сайловда ғалаба қозонса нима бўлишини ўйлаб кўринг”, дея қўшимча қилган Америка етакчиси.
Дональд Трампга тўртта жиноий иш бўйича жами 91 та айблов қўйилган. Энг оғир айбловлар учун жазо 20 йилгача қамоқ ҳисобланади. Айбловлар йиғиндисига кўра, сиёсатчини 700 йилдан ортиқ қамоқ жазоси кутмоқда. Республикачи жиноий таъқибни демократлар томонидан унинг Оқ уйга қайтишига тўсқинлик қилишга уриниш деб ҳисоблайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди