Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг ўғли Александр Россия фуқаролигини олди. Бу ҳақда давлат реестри маълумотлари ва ҳужжатларга асосланиб, “РИА Новости” хабар берди.
Александр Янукович Украинани 2014 йилда тарк этган. У Украина, Европа иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия ва бошқа давлатларнинг санкциялар рўйхатига киритилган. Россияда Александр тадбиркорлик билан шуғулланмоқда. Унинг молия-саноат гуруҳларини бошқариш бўйича “МАКО холдинг” компанияси Россия юрисдикциясида 10 йил олдин рўйхатдан ўтказилган.
Александр Янукович — “Евромайдон” оқибатида ҳокимиятни йўқотган ва Россияга қочиб кетган Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг тўнғич ўғлидир. Кенжа ўғли Виктор эса 2015 йилда Байкал кўлида муз пойгаси пайтида ҳалок бўлган.
Александр Украинада ҳам бизнес билан ҳам шуғулланган. Уни отасининг активлари эгаси деб аташган; 2013 йилда унинг бойлиги 500 миллион долларга баҳоланган. 2014 йилда Украина Хавфсизлик хизмати Александр Януковични мансаб сохтакорлиги ва ҳужжатларни қалбакилаштириш иши бўйича қидирувга берган. Ўша пайтда у Украина кўмирини экспорт қилувчи “МАКО-Трейдинг” компаниясига эгалик қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»