Британиялик собиқ футболчи Девид Бекҳэм рафиқаси Виктория Бекҳэм билан Майамидан орзусидаги янги уйни харид қилди, деб ёзмоқда Peopletalk.
Фото: People
Собиқ футболчи ва модел Флоридада 55,6 миллион фунт стерлингга (тахминан 77 миллион долларга) ҳашаматли вилла сотиб олди. Қайд этилишича, Бекҳэмлар уй учун тўловни нақд шаклда амалга оширган.
Янги уй Майами шаҳрининг North By Road деб номланувчи элита районида жойлашган. Бу ҳудудда Метт Деймон ва Женнифер Лопес каби юлдузлар яшайди.
Фото: The Mirror
Фото: The Mirror
Манбаларга кўра, Бекҳэм ўзига тегишли бўлган “Интер Майами” футбол клубига яқинроқ бўлиш истагидан келиб чиқиб, ушбу кўчмас мулкни харид қилиш бўйича сотувчилар билан музокаралар олиб бормоқда. Машҳурлар эътиборини тортган ҳашаматли уй ўзининг гўзаллиги ва қулай жойлашуви билан ажралиб туради.
Уйнинг деразалар Калифорния кўрфазига қарайди. Хонадон тўққизта ётоқхона, тўртта ҳаммом, ошпазлар учун ошхона, шахсий кинотеатр, спорт зали, спа-салон ва бассейндан иборат.
Фото: The Mirror
Фото: The Mirror
Бекҳэмлар оиласининг бутун дунё бўйлаб бир нечта кўчмас мулкларга эга, жумладан, АҚШ, Буюк Британия, Франция, БАА ва Европа давлатларида турар жойлари бор.
Девид Бекҳэм, Майами, Ҳашаматли уй, Янги уй “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди