21:10 / 26.10.2024
70

Россияда колониядан қочганларнинг тўрт нафари қўлга олинди (фото)

Россияда колониядан қочганларнинг тўрт нафари қўлга олинди (фото)
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Россияда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари ва «Перехват» операцияси натижасида Липецкдаги 2-колониядан қочган олти нафар маҳбусдан тўрт нафари қўлга олинди. Бу ҳақда кучишлатар тизимларга яқин Baza телеграм-канали хабар берди.

Қайд этилишича, дастлаб маҳбуслардан Бахтиёр Жумаев ва Хуршидбек Ғаниев Тамбов областида кун давомида қўлга олинган. Улар қаршилик кўрсатган. Колониядан унча узоқ бўлмаган жойда яна икки қочоқ ушланган. Улар областни тарк этишга улгурмаган. Ҳозир икки нафар маҳбус озодликда қолмоқда - улар қидирилмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари экани айтилаётган маҳбуслар қочишни олти ойдан кўпроқ вақт давомида режалаштирган ва умумий узунлиги 65 метр бўлган иккита туннел қазган. Улар устахонадан қазиш асбобларини ўғирлаб кетишган.

Қочиш тунда амалга оширилган. Колония ходимлари фақат эрталаб туннелни пайқаб қолишган. Сўнгра, маҳбуслар санаб чиқилган ва улардан 6 нафари йўқлиги аниқланган.

Липецк области раҳбари Игор Артамоновнинг айтишича, махсус хизматлар қочоқларни қидириш ва ҳибсга олиш ишларини давом эттирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда колониядан қочганларнинг тўрт нафари қўлга олинди (фото)