Мексикада автобус ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлди

Мексиканинг Сакатекас штатида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлгани ва яна беш кишининг жароҳатлангани ҳақида штат губернатори Девид Монреаль маълум қилди.
“Бугун эрталаб Сакатекас-Агуаскалентес автомагистралида содир бўлган ЙТҲдан чуқур қайғудаман. Афсуски, 24 киши ҳалок бўлди ва 5 нафар киши жароҳатланди. Воқеа жойига барча хавфсизлик ва фавқулодда хизматлар сафарбар қилинган”, деб ёзди Монреаль Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ЙТҲ Сакатекас-Агуаскалентес трассасида содир бўлган. Йўловчи автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетиб жарга қулаган. Қурбонлар ва жабрланганларнинг шахси ҳақида маълумот берилмаган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг