Фото: DPA
Германиянинг Дортмунд шаҳри яқинида жойлашган ўрмонга қўзиқорин териш учун чиққан фуқаро граната ва бошқа ўқ-дорилар билан тўлдирилган рюкзакни топиб олди, деб хабар беради Deutsche Welle.
Полиция маълумотларига кўра, рюкзакда бир нечта граната, битта миномёт минаси, пулемёт патронлари ва кумулятив ўқ-дорилар ғилофи бўлган. «Ҳарбий соҳада ушбу воситалардан зирҳли техникаларни йўқ қилишда фойдаланилади», — дейилади хабарда.
Дортмунд полицияси матбуот хизматининг маълум қилишича, эркак топиб олинган рюкзак тўғрисида ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар берган. Ҳолат юзасидан қурол-яроқни сақлаш тартибини бузиш бўйича тергов бошланган.
Шимолий Рейн—Вестфалия ерлари жиноий полициясининг Жанговар воситаларни зарарсизлантириш хизмати мазкур топилма устида назоратли портлатиш ишларини олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Киевда бир бола уйи олдидаги болалар майдончаси ёнида граната топиб олганди. 2018 йилда бўлса Россиянинг Ленинград областида ўзбекистонлик мигрант сув тагидан икки автоматни чиқариб олгани тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди